Яқинда Туркиянинг энг машҳур клубларидан бири “Галатасарой” Элдор Шомуродовга жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Турк суперклуби ўтган мавсумни 13-поғонада якунлади ва келаси мавсум олдидан бу жамоа раҳбарияти таркибни сезиларли даражада кучайтиришга қарор қилган. “Галатасарой” аввалги мавсумда асосий эътиборни ўз тарбияланувчиларига қаратган эди. Бу тажриба ўзини оқламади. Жамоанинг ашаддий рақиблари – “Фенербаҳче” ва “Бешиктош” кучли легионерлар ҳисобига ўз мавқеини ушлаб турибди.
Ўз ўйинчиларига ишонган “Галатасарой” эса, нафар номдор рақиблар, балки ўртамиёна клублар билан ҳам рақобатлаша олмади.
“Галатасарой” ҳомийлари Суперлигада муваффақиятга эришиш ва Европа майдонларидаги мусобақаларга йўлланма олиш учун таркибни кучли бешлик чемпионатларида пишган футболчилар билан тўлдириш керак, деган қарор келди.
Маълумотларга қараганда, турклар Шомуродовни олиш фикридан қайтгани йўқ.
Аксинча, улар ҳужум чизиғида “Рома” мактабини кўрган ҳужумчилар – Элдор Шомуродов ва Стефан Эл-Шаарави тандемини ўйнатмоқчи бўляпти.
Ўтган мавсумда “Галатасарой”нинг асосий ҳужумчи ва тўпурари вазифасини таниқли юлдузлар – нидерландиялик Райан Бабел ва франциялик Бафетимби Гомис бажарди. Ўз даврида “Лиерпуль”, “Аякс”, “Фулхэм” каби катта клубларда порлаган ўйинчи турк Суперлигасида 30 ўйинда атиги учта гол урди холос.
Илгари “Лион”, “Марсель” ва “Соунси”даги ўйинлари билан номқозонган Гомиснинг Туркиядаги сермаҳсуллиги жойида эканини айтиш мумкин. “Галатасарой” мутасаддилари уни февраль ойида Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоасидан ортга қайтарди. Машҳур футболчи чемпионатда 14 та учрашувда қатнашди холос. Шунда ҳам рақиблар дарвозасини тўққиз марта ишғол қилиш имконини топди.
Асосий муаммо етакчи ҳужумчиларнинг ёши ўтиб қолганлигида. Бабел 35 ёшда ва буни инобатга олган клуб раҳбарияти унга янги битим таклиф қилмади. Шу тариқа, Райан клубни тарк этди ва ҳозир расман эркин агент саналади.
Гомиснинг турклар билан шартномаси яна бир йил давом этади. Тажрибали футболчи августнинг бошида 37 ёшни қарши олади. Демак, у билан ҳам амалдаги битимни узайтириш мантиққа тўғри келмайди.
Шуларни инобатга олган ҳолда, “Галатасарой” раҳбарияти ҳужум чизиғида Элдор Шомуродов ва Стефан Эл-Шааравини ўйнатмоқчи.
Ҳар икки ҳужумчи “Рома”да захира ўйинчилари ҳисобланади. Элдор Шомуродов мавсум давомида 39 марта майдонга тушган бўлса-да, умумий ҳисобда атиги 1190 дақиқа ҳаракат қилди. Бу вақт мобайнида ҳамюртимиз бешта гол ва олтита ассист қайд этди.
Стефан Эл-Шааравининг статистикаси ҳам Элдорникига яқин. У мавсумни 36 та ўйин билан якунлади. 1527 дақиқа ўйин ўтказган италиялик ҳужумчи барча турнирларда еттита гол урди ва битта ассистни амалга оширди.
Шу ўринда, Стефан Эл-Шаарави ва Элдор Шомуродов майдонда бир бирини яхши тушуниб ҳаракат қилишини ҳам таъкидлаш лозим.
Европада ёзги трансфер ойнаси ёпилишига икки ойдан кўпроқ вақт бор. Ҳар қандай вазият рўй бериши мумкин. Демак, кузатишда давом этамиз! “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар