ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино ўзининг истеъфоси учун унинг мураббийлар штабига тўланадиган 15 миллион евро миқдоридаги компенсация билан чекланиб қолмоқчи эмас.
L'Équipe нашрининг ёзишича, аргентиналик мутахассис клуб раҳбариятидан бу суммага қўшимча равишда яна икки миллион евро бонус талаб қилмоқда.
Маълумотларга қараганда, Почеттинога клуб раҳбарияти 10 июнда истеъфо ҳақида хабар берган. Шундан бери томонлар тўланадиган компенсация пуллари миқдори бўйича музокара олиб бормоқда.
Клуб раҳбарияти Почеттино учун шартнома бўйича қолган бир йиллик маошини тўлиқ тўлаб бермоқчи. Унинг тўрт нафар ёрдамичиси ҳам келаси мавсумга мўлжалланган маошларини олади.
Лекин мутасаддилари Почеттино ишини давом эттирган тақдирда бериладиган бонусларни тўлашдан бош тортмоқда. Томонлар ушбу масалаларни ҳал қилиб бўлганидан кейин Почеттинонинг истеъфоси расман эълон қилинади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар