Профессионал боксда икки вазнда собиқ жаҳон чемпиони (63,5 кг, 66,6 кг) америкалик Дэнни Гарсия (36-3, 21КО) 2 йиллик танаффусдан сўнг яна рингга қайтмоқда. У бу сафар Исроил Мадримов фаолият олиб бораётган супер ярим ўрта вазн тоифасига (69,8 кг) ўтади. Гарсия 30 июль куни Show Time канали орқали эфирга узатиладиган бокс оқшомида Хосе Бенавидесга қарши жанг ўтказади.
Дэнни Гарсия ўз даврида 33-0 ғалабали серияси билан супер енгил ва ярим ўрта вазн тоифасида камарарни қўлга киритган. 2017 йилда эса Кит Турмандан биринчи мағлубиятини қабул қилиб олган. Сўнги 5 жангидан 2 тасида Шон Портер, Эррол Спенс каби номларга имкониятни бой берди. Энди у ўзи учун янги вазнда ҳам чемпионликка ҳаракат қилмоқчи.
Супер ярим ўрта вазн тоифасида унинг асосий мақсади мутлақ жаҳон чемпиони Жермалл Черло бўлса, унга қаробат қилувчи Себастиан Фундора, Тим Цзю, Браян Кастаньо, Эриксон Лубин, Чарлес Конвелл ва Исроил Мардимов каби номлар мавжуд. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар