
Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Виктор Карпенко фикрларини билдирди.
"Хайрли кеч. Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Чунки "Бунёдкор" улар учун ўйнайди. Йигитлар охиригача курашишди ва ҳақли ғалабага эришишди. Икки хил бўлим гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимдан фарқли равишда иккинчисида вазиятлар кўп яратдик. Ўйлайманки, ўйин мухлисларга манзур келди", - деди Карпенко.
- Футболчиларни ўйиндан аввал ва танаффусда қандай руҳлантирдингиз?
- "Пахтакор" билан ўйинларга ортиқча мотивация шарт эмас. Бу жамоа юртимиз байроқдори. Ўзбекистоннинг кўп карра чемпиони. Йигитларнинг ўзи барчасини ҳис қилиб турганди.
- Дилшод Жўраев ва таркибдаги йўқотишлар ҳақида...
- Дилшод Жўраев ангина билан касалланди. Умуман олганда Сафоев ва Жўраевда соғлиги билан боғлиқ муаммоси бор. Бошқа йўқотишлар йўқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар