
Мамлакатимизда ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азм-у шижоати, билим ва салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан Янги Ўзбекистон тараққиётига, унинг шон-шуҳратини жаҳон миқёсида янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, эл-юртимизга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган бир қатор ташаббускор ва етакчи ёшларимиз “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди:
Қувонарлиси, мукофотланганлар орасида Ўзбекистон U-23 Олимпия терма жамоасининг 3 нафар аъзоси ҳам бор:
1. Жалолиддинов Жасурбек Жамшид ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) сардори;
2. Норчаев Хусаин Тўрақул ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) аъзоси;
3. Эркинов Ҳожимат Ботир ўғли — Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) аъзоси. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар