Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Насаф" - "Олимпик" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.
"Оғир ўйин бўлди, деб ўйлайман. Бундай қаршиликни кутган эдик. Йигитларга ҳам "Олимпик" қандай рақиблигини, тўпни яхши назорат қилишини айтгандим. Бугун ҳимоя ва ҳужумда самаралироқ ўйнашимиз керак эди. Албатта охирги ўйинларда битта таркиб билан ўйнаётганимиз, ротация қилишга имконимиз йўқлиги ўз таъсирини ўтказмоқда", - дейди Рўзиқул Бердиев.
- Бугун дуранг бўлмасин деб, мухлислар ҳар бир ўйинга хавотир билан киришмоқда...
- Балки шунинг учун ҳам дуранг бўлаётгандир (кулади). Умуман олганда осон ўйинлар ўтказаётганимиз йўқ. Фарғонада очко йўқотдик. Ушбу учрашувдан олдин ҳолатимиз яхши эмасди. Футболчиларни бугунги натижада айблаб бўлмайди. Кўриниб турибдики, хоҳиш катта.
- Бугунги ҳакамлик ҳақида фикрингиз қандай? Сизнингча, ўша вазиятда гол бўлганмиди?
- Вазиятларни баҳолашда эътибор қилганим йўқ. Агар гол бўлганида айтишарди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар