“Рома” асосий таркибига кира олмаётган Элдор Шомуродовга турли жамоалардан қизиқиш бўлаётгани бор гап. Айниқса, Туркия Суперклуби вакили “Галатасарой” легионеримизни ўз сафига қўшиб олишга қаттиқ ҳаракат қилмоқда.
Турклар ўзбек ҳужумчисини сўраб, Рим клуби раҳбариятига мурожаат қилгани ва уларнинг жавобини кутаётгани ҳақида маълумот тарқатилди.
Айни пайтда “Рома” келаси мавсум учун жанговар таркиб шакллантириш билан овора. Бу борада Жозе Моуриньо талабига кўра, трансферлар уч қисмга бўлинганини кўриш мумкин. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Тьягу Пинто бош мураббий талабига кўра, “Рома”ни ҳақиқатан кучайтирадиган футболчиларни олиб келиш бўйича иш олиб бормоқда. Моуриньо ҳар бир чизиққа юқори салоҳиятли ижрочиларни олмоқчи.
Ҳозирча, “бўрилар” фақат иккита трансферни уддалаб, “Бенфика”дан ёш даврозабон Миле Севилар ва “Манчестер Юнайтед”ни тарк этган Неманья Матични қўлга киритди.
Моуриньо Тьягу Пинтога келаси мавсум ҳам ўзи ишонч билдирмайдиган ва жамоани тарк этиши керак бўлган ўйинчиларнинг номини ҳам аниқ айтган. Хусусан, гвинеялик ярим ҳимоячи Эбрима Дарбо “Лилль”га жўнатилди. Ёш ҳимоячи Риккардо Калафьори ҳам бошқа жамоаларга ижарага жўнатилади.
Бир неча жамоа Моуриньога керак бўлмай қолган Амаду Диавара ва Гонсало Вильяр трансферини амалга ошириш учун римликлар билан музокарага киришган.
Бош мураббий ихтиёрида яна бир гуруҳ футболчилар борки, уларнинг жамоада қолиши ҳеч қандай зиён келтирмайди. Бироқ, кутилган маблағни таклиф қиладиган клублар топилса, сотиб юборилиши мумкин бўлган ўйинчилар ана шу гуруҳга киради.
Улар орасида Николо Дзаньоло, Жордан Верету, Матиас Вина, Мараш Кумбулла ва Элдор Шомуродов каби салоҳияти баланд ўйинчилар бор.
Италия матбуоти, хусусан, https://footballnews24.it сайти "Рома"нинг Элдор Шомуродов бўйича трансфер режаларини ҳам таҳлил қилиб, ўз муносабатини билдирди.
Таъкидланишича, Моуриньо яқинда Шомуродовга келаси мавсумда ҳам имконият берилишини айтганди. Лекин бора-бора вазият ўзгарди. Тьягу Пинто ўзбек футболчига бўлаётган чорловлар, хусусан, “Галатасарой” таклифини ҳам ўрганиб чиқмоқда.
Маълумотларга қараганда, дастлабки хулосалар ҳам тайёр. Унга кўра, пойтахт клуби таркибидаги ягона осиёлик легионерни сотиб юборишга қарши эмас. Лекин бунинг учун 10 миллион евродан кўпроқ маблағ таклиф қилиш талаб этилади.
Чунки “Рома” Шомуродовни шошилинч тарзда сотиб олган ва бу трансфер учун 18 миллион евро сарфлаган. Захирада қолиб кетган ўйинчимизнинг https://www.transfermarkt.world порталидаги нархи аввалига 14 миллион еврогача кўтарилган бўлса-да, ҳозир бу кўрсаткич тенг ярмига тушиб кетган.
Демак, “Рома” Шомуродовни олмоқчи бўлаётган жамоалардан, жумладан, турк клубидан ҳам 10 миллион евродан ортиқроқ маблағ сўрайди. Агар “Галатасарой” варианти амалга ошмаса, “бўрилар” талаб қилинаётган суммани тўлайдиган янги харидорларни кутади.
Акс ҳолда, Жозе Моуриньонинг ўзи қийин паллаларда захирадан ўйинга тушиб, натижа кўрсата оладиган Шомуродов ёрдамидан кейинги мавсумда ҳам фойдаланишга қарши эмас. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади