Туркия Суперлигаси вакили “Галатасарой”нинг Элдор Шомуродов трансфери бўйича сўрови “Рома” клуби раҳбариятини ўзбек ҳужумчиси келажаги борасида ҳал қилувчи қарор қабул қилишга туртки бўлди.
La Gazzetta dello Sport нашрининг таъкидлашича, “Рома” мутасаддилари бош мураббий Жозе Моуриньо талабига кўра, келаси мавсум учун кучли таркибни шакллантириш бўйинча иш олиб бормоқда.
Мазкур нашр Жозе Моуриньо келаси мавсум учун Элдор Шомуродовни олиб қолишга қарор қилганини маълум қилди. Бу қарор клуб раҳбарларига ҳам маъқул келди. Чунки бир йил муқаддам 18 миллион еврога харид қилинган ўзбекистонлик футболчини сотиш молиявий томондан клубга зиён келтиради.
Шу боис, португалиялик мутахассис келаси мавсум ҳам Элдорни ўз жамоасида кўришни ва унга яна имкон беришни маъқул топди.
Бундан ташқари, клуб спорт директори Тьягу Пинто Жозе Моуриньо талаби асосида ҳужум чизиғини кучайтириш учун “Валенсия”дан Гонсало Гедеш ва “Будё-Глимт”дан Ола Сольбаккенни олиб келиш бўйича иш олиб бормоқда.
“Рома”нинг келажагига ишонганим учун келдим!
“Рома”нинг ёзги трансферлар мавсумида қўлга киритган янги футболчиси – дарвозабон Миле Свилар ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
- Мен “Рома”ни ажойиб клуб бўлгани ва ажойиб лойиҳага эга экани учун танладим. Мен ҳар куни ўз устинимда тинимсиз ишлайман. Чунки бу ерга ривожланиш ва ўсиш истаги билан келганман.
Жозе Моуриньо ажойиб мураббий. Мен ҳеч қачон унинг шогирди бўлишим мумкинлиги ҳақида ўйламаганман.
Мен каби Римга янги келган Неманья Матични 10 йилдан бери биламан. “Бенфика”га янги ўтганимда у менга клуб ҳақида яхши гапларни гапириб берган.
Ўзимга келсак, Бельгияда туғилганман. Ота-онам серб. Бешта тилни биламан. Итальянчани ҳам яхши тушунаман, ҳозирча яхши гапира олмайман. Мен ҳужумчиларга тўп етказиб беришни яхши кўрадиган ва ҳимоядагилар билан аҳил бўлиб ўйнайдиган дарвозабонман, - деди Миле Свилар.
“Рома” футболчисини кутяпмиз!
“Сампдория” келаси мавсум олдидан майдон марказида ўйнайдиган маҳоратли футболчи олишни мақсад қилган. Жамоа бош мураббийи Марко Жампаоло бу позицияга “Рома”га керак бўлмай қолган Гонсало Вильярни олиб келмоқчи.
Испаниялик ярим ҳимоячи аслида “Валенсия” тарбияланувчиси ҳисобланади. Рим клуби уни 2020 йили “ЭЛьче” клубидан сотиб олган.
Ўтган йили “Рома”ни Жозе Моуриньо қабул қилиб олганидан кейин Гонсало Вильярнинг ишлар юришмай қолди.
Натижада 24 ёшли футболчи январь ойида “Хетафе”га ижарага берилди. Испания чемпионатида ўн март майдонга тушган ярим ҳимоячи битта голли пас узатди холос. Мавсум якунлангач, “Хетафе” Гонсалони ортга қайтариб юборди.
“Сампдория” бош мураббийи Жампаоло Вильярнинг истеъдодини юқори баҳоламоқда ва мавсум бошлангунга қадар уни ўз жамоасига қўшиб олмоқчи.
Вильярнинг амалдаги шартномаси яна икки йил давом этади. Футболчининг трансфер суммаси 5 миллион еврогача арзонлаб кетган. Моуриньо ҳам унга бошқа имкон бермаслиги боис, “Сампдория” бу трансферни амалга ошишига ишонмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар