date
views 1 148

Ўзбекистонда ёзги трансферлар ойнаси очилди

Ўзбекистонда ёзги трансферлар ойнаси очилди
4 июлдан эътиборан Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси очилди ва у 30 июлга қадар давом этади.

“2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”да футбол клуби ёзги трансфер ойнасида 5 нафардан ортиқ бўлмаган янги футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин экани кўрсатиб ўтилган. Бунда клуб томонидан ижарага олинаётган футболчи ҳам янги футболчи сифатида қайд этилади.

Агар клуб 2000 йил ва ундан кичик ёшдаги янги футболчи билан (дарвозабон учун 1999 йил) шартнома имзоласа, мазкур футболчи юқоридаги лимитдан ташқари рўйхатдан ўтказилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонда ёзги трансферлар ойнаси очилди