15:39 / 05.07.2022
1 814

Шомуродов италян болаларини хурсанд қилди

Шомуродов италян болаларини хурсанд қилди
Италиянинг «Рома» жамоаси бугундан машғулотларни бошлаган. «Тригория» базасига футболчилар бирма-бир кириб келишган. Айтилишича, энг аввал ҳужумчи Заньоло келган бўлса, ундан кейин янги футболчи Неманя Матич ва Элдор Шомуродов машқ майдонига кирган.

Футболчилар дарвоза олдида тўпланган болаларга дастхат беришган, шу жумладан, Элдор Шомуродов ҳам либосга дастхат қўйиб берган.

Кўпчилик ўйинчилар таътилини қисқартиришга мажбур бўлган, Шомуродов ҳам вақтлироқ қайтган. Ҳамма бош мураббий Жозе Моуриньонинг эътиборига тушишни истаётгани ёзилган италян нашрларида.

«Рома» янги мавсумда Европа лигасида ўйнайди. Миллий чемпионат эса 14 августдан бошланади. 1-турда римликлар «Салернитана» меҳмони бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Европа конференциялар лигасида энг тезкор футболчи деб Элдор Шомуродов топилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов италян болаларини хурсанд қилди