
“Рома” клуби расмий сайти орқали “Лилль” ҳимоячиси Меҳмет Зеки Челикни трансфер қилганини эълон қилди.
Пойтахтликлар ушбу трансфер борасида фақат бир маълумот – туркиялик ўйинчи билан 2026 йилнинг ярмигача шартнома тузилгани ҳақида хабар қолдирган холос.
Бироқ, Италия матбуоти “бўрилар” Туркия терма жамоаси ўйинчисини олиб келиш учун Франция клубига 7 миллион евро тўлагани ҳақида бонг урмоқда.

Бу “Рома”нинг ёзги трансферлар мавсумидаги учинчи хариди бўлди. Унгача, римликлар ўз сафига сербиялик ўйинчилар – дарвозабон Миле Свилар ва ярим ҳимоячи Неманья Матични қўшиб олган эди.
25 ёшли Зеки Челик “Лилль”нинг етакчи ўйинчиларидан бири бўлган. У жамоасининг 2020-2021 йилги мавсумда Франция чемпиони бўлишига катта ҳисса қўшган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар