Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Қизилқум" қолдирилган учрашувидан (0:3) сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев қатнашди.
- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?
- Нима дейишим мумкин. Ўйин бошиданоқ барчаси тескари кетди. Бу футбол. Биз сўнгги ўн икки кун ичида тўртта ўйин ўтказдик. Йигитларим бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Уларга раҳмат айтаман. Мухлислар қийин пайтда ҳам футболчиларни қўллаб-қувватлашларини сўрардим. Сабаби, футбол фақат ғалабадан иборат эмас.. Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Олдимизда иккинчи давра бор. Рақибни ғалаб билан табриклайман.
- Жасур Ҳасанов нега асосий таркибда майдонга туширилмади?
- Лука Чермаль касалхонага тушиб қолди. Унинг кўричаги олиб ташланди. Жасур Ҳасановга эса кетма-кет учта ўйиндан сўнг дам бермоқчи эдим. Жасурни ҳам тушуниш керак, у темирдан эмас.
- Шохруз Норхоновни захирага олаётган пайтингиз у бироз эътироз билдирди..
- Бу эмоция натижасида бўлди. Бўлиб туради. Ҳеч қандай ортиқча нарса бўлмади. У ҳам қисқа муддат ичида учта ўйинда майдонга тушганди. Шу сабаб ҳам уни захирага олдим. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар