Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг "Спартак" клуби ярим ҳимоячиси Остон Ўруновга бир вақтнинг ўзида Россия премьер Лигасининг кўплаб клублари қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради “Metaratings” нашри.
Манбага кўра, легионер футболчимизга даъвогарлар “қизил-оқлар” раҳбарияти билан боғланиб, эҳтимолий келишувни муҳокама қилишган. Қайд этилишича, “Спартак” футболчини ижарага бериш ҳақида ўйламаяпти, балки қандай бўлмасин, уни эртароқ сотиш ниятида. Инсайд маълумотларга кўра, Остоннинг янги жамоаси яқин кунларда маълум бўлади.
Аввалроқ, даъвогарлар орасида "Торпедо" фаворит эканлиги айтилмоқда.
Ўтган мавсумни 21 ёшли Ўрунов "Уфа" таркибида ижара асосида ўтказди. Ярим ҳимоячи Бошқирдистон клубининг РПЛ доирасидаги 17та ўйинида қатнашиб, ҳеч қандай фойдали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.
“Transfermarkt” портали Ўзбекистон терма жамоаси футболчисини 700 минг еврога баҳоламоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар