АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Тошкент вақти билан 10 июль тонгида UFC Vegas 58 мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу MMA оқшомида ўзбекистонлик яккакурашчи Саидёқуб Қаҳрамонов (10-2) иштирок этди. Унга Ронни Лоуренс (8-2) рақиб бўлди.
Жанг Саидёқубнинг устунлигида ўтди. Уч раунд давом этган жангда спортчи очколар эвазига рақибидан устун келди. Шу тариқа ўзбекистонлик яккакурашчи UFC’даги навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.
Қаҳрамонов UFC’даги дебют жангини Гуам вакили Тревин Жонсга қарши ўтказиб, рақибини бўғиш усули билан мағлуб этганди.
Маълумот учун, Саидёқуб Қаҳрамонов 1995 йилнинг 14 ноябрида Самарқандда туғилган. Спортчи профессионал MMA’да ўнта жанг ўтказиб, уларнинг 8 тасида ғолиб бўлган ва иккита жангда ютқазган. Мағлубиятларидан бирини ҳозирда UFC’да иштирок этаётган Умар Нурмагомедовдан қабул қилиб олган.
Саидёқуб Қаҳрамонов, Ронни Лоуренс, UFC «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!