
Эрик тен Ҳаг Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед»ни тарк этмаслигини айтиб ўтди.
- "Шахсий сабабларига кўра у биз билан эмас. Роналду янги мавсумда жамоамизда бўлади, гап тамом. У билан ишлашни интиқлик билан кутяпман.
Роналду кетишни хоҳлаётгани ҳақида? Унинг ўзи бу ҳақида гапирмади. Фақатгина хабарлардан ўқидим, юқорида айтганимдек, Криштиану сотилмайди. У бизнинг режаларимизга киради, Роналду билан муваффақиятга эришмоқчимиз.
Ушбу муаммо пайдо бўлишидан олдин у билан гаплашгандик. Роналду билан муносабатларимиз яхши", - деди «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг.
Маълумот учун, Роналду оилавий сабабларга кўра қўшимча таътил олган. У қаторасига тўрт марта машғулотларни ўтказиб юборди. Криштианунинг «Манчестер Юнайтед» машғулотларига қачон қўшилиши номаълум.
37 ёшли ҳужумчи Лиссабонда бўлиб турибди. У Португалия терма жамоаси машғулотлар базасига ташриф буюрган.
Роналду 2021/22 йилги мавсум манкунианликлар сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар