“Рома”нинг Конференциялар лигасидаги ғалабасидан кейин жаҳон футболи юлдузлари Жозе Моуриньо қураётган жамоа келажагига ишона бошлади. Келаси мавсум олдидан бир неча машҳур ўйинчилар Рим клубига ўтишга тайёр экани “Рома” лойиҳасига бўлган ишонч ортиб бораётганини кўрсатмоқда.
Ўзбекистонлик футбол мухлислари “бўрилар”га асосан Элдор Шомуродов сабабли мухлислик қилади. Ўтган мавсумда легионеримиз биз кутган даражада кўп ўйнаш имконига эга бўлмади. Умидимиз янги мавсумдан.
Лекин “Рома” раҳбариятининг ёзги трансферлар вақтида ҳужум чизиғига олмоқчи бўлаётган ижрочиларнинг салоҳияти, имконияти ва машҳурлигини инобатга олиб, Шомуродовнинг бу клубдаги келажагидан мухлислар хавотирга тушаётгани ҳам бор гап.
Яқинда Жозе Моуриньо ўзи “Рома”да қўллаётган тактикаларини ўзгартирмаслигини билдирди. Маълумки, португалиялик мутахассис асосан бир ҳужумчи билан ўйнайди. “Рома”да энг олдинги нуқтада Тэмми Абрахам ҳаракат қилади. Унинг жойи, ўйин вақти кафолатланган. Абрахамнинг ўзи ҳам бунга муносиб эканини исботлаб қўйди.
Рим клуби селекционерлари ҳозир иккинчи ҳужумчи ролига муносиб ижрочиларни қидирмоқда. Трансфер ойнаси даврининг қоқ ўртасида Моуриньо қўл остида тўп тепишни истай бошлаган ҳужумчилар сони ортиб бормоқда.
Келинг ҳозир шундоқ ҳам асосий таркибга киришга қийналаётган Шомуродовга рақобатчи бўлиши эҳтимоли ошиб бораётган ҳужумчилар билан танишиб чиқамиз.
Пауло Дибала
Аргентиналик ҳужумчи “Ювентус”да ўйнаган сўнгги мавсумда Жозе Моуриньо уни “Рома”га таклиф қилган. Дибалага асосан Англия грандлари ва А Серия вакилларидан қизиқиш бўлди.
Пауло ўз ўйин услубидан келиб чиқиб, Италияда қолишни маъқул кўрмоқда. А Сериядан Англияга кетиб, иши юришиб кетган ҳужумчилар жуда кам. Бир томондан тўғри қарор. Лекин Дибаланинг “Милан” ва “Интер”га ўтиш истаги амалга ошгани йўқ.
“Интер” яқинда Ромелу Лукакуни қайтарганидан кейин олдинги чизиқда Дибалани олишга эҳтиёж қолгани йўқ. "Милан" эса бу ўйинчи керакмаслигини аниқ айтди.
Дибала ҳозир бошқа таклифларни кутаётган бўлса-д, “Рома”ни захира варианти сифатида сақлаб турибди ва исталган пайтда Моуриньога қўнғироқ қилиб, Римга кўчиб ўтишга рози эканини айтиши мумкин.
Андреа Белотти
Италия терма жамоаси ҳужумчиси Андреа Белотти “Торино”га садоқат билан хизмат қилди. Лекин зўр ўйинчи клуб миқёсида ҳам совринлар ютиши керак. Туриннинг иккинчи клуби билан бу имконсиз.
Илгари бу ҳужумчига Европанинг гранд клубларидан чорлоқ бўлган, лекин “Торино” асосий тўпураридан воз кечмаган. Ҳозир Андреа эркин агент, ўзи истаган жамоага йўл олиши мумкин.
28 ёшли ҳужумчи Жозе Моуриньо билан “Рома” вариантини муҳокама қилгани айтилмоқда. Белоттига “Монако” ва “Ницца” каби француз клубларидан таклиф бор. Лекин бу клублардан кўра, “Рома” билан катта ғалабаларга эришиш имкони кўпроқ эканини ҳамма қатори Андреа ҳам яхши билади.
Хамес Родригес
Колумбия терма жамоаси етакчиси Хамес Родригес ҳозир Осиёда юрибди. Қатарда “Ар-Райян” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган машҳур юлдуз ўз олдига Европага қайтишни мақсад қилиб қўйган.
Ана шу мақсади йўлида Родригес Бразилиянинг “Ботафого” клуби чорловини ҳам рад этди.
Унинг агентлари ўйинчини “Рома”га жойлашга ҳаракат қилаётгани ҳақида маълумотлар бор. Хамес “Порту”, “Монако”, “Реал”, “Бавария”, “Эвертон” каби Европа клубларида тўплаган бой тажрибаси билан Моуриньо ишончини қозониши мумкин.
30 ёшли ҳужумкор футболчининг араблар билан келишуви 2024 йилнинг ярмигача давом этади. “Рома” уни олишни истаса, бу трансфер ортиқча қийинчилик туғдирмайди.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, “Рома” юқорида номи келтирилган ҳужумчилар ёки улардан бошқа форвардни трансфер қилса, Шомуродовнинг асосий таркибга кириш имконияти янада пасайиб кетади. Ёки легионеримиз Моуриньо бошчилигидаги мураббийлар штабини сермаҳсуллиги билан жамоага керак эканига ишонтиришига тўғри келади! “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар