
Профессионал бокснинг таянч ташкилотларидан бири ҳисобланган Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) июль ойи бўйича рейтинги янгиланди. Бошқа ташкилотлардан фарқли ўлароқ, WBC 40 талик рейтингни эълон қилади.
Унда ҳамюртларимиз ўринлари билан танишинг:
- Оғир вазн: Баҳодир Жалолов 32-ўриндан 20-ўринга кўтарилди;
- Супер ўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Азизбек Абдуғофуров 14-ўрин, Бектемир Мелиқўзиев 39-ўрин;
- Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 9-ўрин;
- Ярим ўрта вазн (66,6 кг): Қудратилло Абдуқаҳҳоров 21-ўриндан 20-ўринга кўтарилди, Шаҳрам Ғиёсов 25-ўриндан 24-ўринга юқорилади, Жамшидбек Нажмитдинов 30-ўриндан бир поғона пастлаб, 31-ўринга жойлашди;
- Супер енгил вазн (63,5 кг): Шоҳжаҳон Эргашев 21-ўрин;
- Ярим енгил вазн (57,1 кг): Отабек Ҳолматов 37-ўрин;
- Биринчи ярим енгил вазн (55,3 кг): Исломбек Пирманов 37-ўрин;
- Биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): Ҳасанбой Дўсматов 11-ўрин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар