08:30 / 15.07.2022
1 615

Тўпурар легионеримиз Европанинг кучли лигаларида ўйнашга қодир!

Тўпурар легионеримиз Европанинг кучли лигаларида ўйнашга қодир!
“Насаф” клубида тарбияланган Бобур Абдухолиқов бошқа мамлакат чемпионатларида муваффақиятли ўйнай олиши, кўп гол киритишга қодирлиги, салоҳияти ва маҳоратини намойиш қилишга лойиқ эканини амалда исботлаб қўйди.

Бир йилдан бери Беларусь олий лигасида “Энергетик-БГУ” шарафини ҳимоя қилаётган легионеримиз жорий чемпионатнинг энг ёрқин юлдузига айланган.

Бобур минсклик “талабалар” сафида миллий чемпионатда 14 та учрашувда 14 та гол уриб, жамоасининг чемпионлик учун БАТЭ билан рақобатлашишида асосий омил вазифасини бажармоқда.

“Энергетик-БГУ”нинг футболчимиз билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг охиригача тузилган. Хориж матбуоти тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган легионеримизга кучли клублардан қизиқиш борлигини ёзмоқда.

Пойтахт клуби директори Александр Захарченя беларуслик журналистларга клуб раҳбариятининг жамоадаги асосий юлдуз Бобур Абдухолиқов бўйича трансфер сиёсати ҳақида гапириб берди ва режаларини ошкор қилди.

- Бобур Абдухолиқовга яхши таклиф бўлса, биз ҳужумчининг йўлини тўсмаймиз. Лекин бир неча нюанс борлигини инобатга олиш керак бўлади.

Баъзан ўйинчилар бошқа клубга ўтишга тайёр бўлмайди. Буни мураббийлар штаби турли статистикалар ёрдамида аниқлайди. Масалан, футболчининг жисмоний кўрсаткичлари ўсиш жараёнида бўлади ва биз унга айрим жиҳатлар бўйича ҳали спорт формасининг чўққисига чиқмаганини айтамиз.

Эркак киши жисмонан 27 ёшгача шаклланади. Буни унутмаслик керак. Бундан ташқари, психологик жараёнлар ҳам бор.

Кимлигини айтмайманку, лекин “Ислоч”да бир футболчи бор эди. 16 ёшида уни катта юкламаларга рўбарў қилишди. Шу бола олтита учрашувдан кейин икки йил вақтини тикланишга сарфлади.

Шунга тескари бошқа мисол. Дарвозабон Денис Садовскийни биз ўз вақтида қўйиб юбордик. Ҳозир “Гомель”да ўзини кўрсатяпти.

Футбол бу бизнес. Биз ўйинчиларни тарбиялаймиз ва охир-оқибат унга ҳам, ўзимизга ҳам максимал фойда бўладиган вариантни танлашга ҳаракат қиламиз.

Агар биз ўйинчи янги чорловларга тайёрлигини кўрсак, уни мамнуният билан қўйиб юборамиз. Шунда ҳам у билан дўстона муносабатларни сақлаб қоламиз. Масалан, Шаҳбоз Умаровни олайлик. Ўзбек футболчиси баҳорда жамоамизга келди ва дўстлари билан суҳбатлашди. Кетишида совға-саломлар билан кузатиб қўйдик
, - деди Александр Захарченя.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда “Энергетик-БГУ” шарафини тўрт нафар ўзбек футболчиси – Бобур Абдухолиқов, Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, Абдулқодир Ҳусанов ва Аббосбек Жумақулов ҳимоя қилмоқда.

Ўз вақтида бу клубда ўйнаган Жасур Яхшибоев кейинчалик кучли клубларда ўйнаб, Беларусь, Польша ва Молдова чемпионлигини қўлга киритди. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида қатнашиб, Мадридда “Реал” дарвозасини ишғол қилиб, тарихга ўз номини ёздирди.

Шаҳбоз Умаров эса “Энергетик-БГУ”дан кейин БАТЭда ўйнаб, чемпионат кумуш медаль совриндори ва Беларусь кубогини қўлга киритди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тўпурар легионеримиз Европанинг кучли лигаларида ўйнашга қодир!