date
views 1 655

“Рома” катта трансферни тезлаштирди

“Рома” катта трансферни тезлаштирди
“Рома” спорт директори Тьягу Пинто “Сассуоло”даги ҳамкасби Жованни Карневале билан 22 ёшли ярим ҳимоячи Давиде Фраттези трансферини тезлаштириш мақсадида музокара ўтказди.

Фраттези аслида Рим клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг ўзи ҳам пойтахтга қайтишга шошилмоқда.

Тьягу Пинто ўйинчининг агенти Жузеппе Рисо билан футболчига таклиф қилинадиган шартнома шартларини келишиб бўлган.

Фраттези ўтган мавсумда 38 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилган ва жамоадошларининг тўртта голига ҳаммуаллифлик қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Рома” катта трансферни тезлаштирди