21:15 / 15.07.2022
1 628

Ҳужумчи “Рома”ни танлади

Ҳужумчи “Рома”ни танлади
Норвегиянинг “Будё-Глимт” клуби ҳужумкор футболчиси Ола Сольбаккен фаолиятини “Рома”да давом эттиришга қарор қилди.

Sky Sport Italia нашрининг ёзишича, 23 ёшли футболчи ўзига “Наполи”дан жиддий қизиқиш бўлаётганига қарамай, Жозе Моуриньо қўл остида тўп суришни истаяпти. Португалиялик мутахассис Конференциялар лигаси турнири доирасида “Рома” дарвозасини бир неча марта ишғол қилишни уддалаган футболчига алоҳида қизиқиш билан қарамоқда.

Ола Сольбаккен “Рома” билан шахсий шартнома бандларини анча олдин келишиб олган. Айни пайтда клублар ўзаро бир тўхтамга келиши керак.

Ўйинчининг Норвегия клуби билан шартномаси шу йил охиригача давом этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳужумчи “Рома”ни танлади