Европа матбуоти Неймарнингт ПСЖдан кетиши ҳақида кўп ёзмоқда. Чунки бразилиялик футболчи клуб президенти Нассер Ал-Хелаифий билан можаролашиб қолган.
Қолаверса, Париж клуби раҳбарияти жамоа таркибини тубдан янгилашга қарор қилган ва мана шу мақсад йўлида асосий таркибнинг ўндан зиёд футболчилари билан хайрлашишни режалаштирмоқда.
Шунга қарамай, Неймар ПСЖдан кетмаслигини уқтирмоқда. Гарчи кўпчилик унинг бу қарорини катта маош олаётганига боғлаётган бўлса-да, ҳужумчининг мақсади умуман бошқа.
Goal.com порталининг таъкидлашича, Неймар шу йилнинг ноябрь – декабрь ойларида Қатар мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионати якунигача ўзининг энг юксак спорт формасини ушлаб қолмоқчи ва ана шу мақсадда бошқа клубга ўтмайди.
Бразилия терма жамоаси жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Сербия, Швейцария ва Камерун футболчилари билан куч синашади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар