Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски расман "Бавария"дан "Барселона"га ўтди. Бу ҳақда мюнхенликлар расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, Каталония клуби Левандовски трансфери учун мюнхенликларга 45 миллион евро ва унга қўшимча равишда яна 5 миллион евро бонус тўлайди.
Маълумот учун, Левандовски "Бавария"да 8 йил тўп сурди. У бу жамоага 2014 йил Дортмунднинг "Боруссия" клубидан кўчиб ўтган эди.
Футболчи "Бавария" билан биргаликда саккиз марта Бундеслигада ғолиб чиқди, уч марта Германия кубогини қўлга киритди, жамоа билан беш марта Германия Суперкубогини қўлга киритди. 2019/20 йилги мавсумда Левандовски мюнхенликлар билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.
Левандовски кетма-кет сўнгги бешта Германия чемпионатида ҳам энг яхши тўпурар бўлди.
"Бавария"даги саккиз мавсум давомида Левандовски 375 та ўйинда 344 та гол урди ва 72 та голли узатмани амалга оширди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди