Фото: ОФК
Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) ташкилотга аъзо тўртта ассоциациядан Осиё Кубоги—2023 мусобақаси мезбонлиги учун билдиришнома олди. Бу ҳақида ОФК расмий сайти маълум қилди.
Австралия, Индонезия, Жанубий Корея ва Қатар Осиё Кубоги мусобақасига мезбонлик қилиш таклифини берган. Осиё Кубоги—2023 га мезбонлик қилиш бўйича ҳужжатларни тақдим этиш 17 июндан бошлаб 31 августга қадар давом этади.
2022 йил 17 октябрь санасида ОФК Ижроия қўмитаси томонидан 24 жамоа иштирок этадиган мусобақа мезбони номи эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги—2023 мусобақаси Хитойда бўлиб ўтиши кўзда тутилган эди. Аммо мамлакатдаги COVID-19 пандемияси сабаб ОФК мусобақа Хитойда ўтказилмаслигини маълум қилганди.
Мусобақа 2023 йилнинг 16 июндан 16 июлига қадар давом этади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди