
ОФК расмий сайти ОЧЛ-2022 гуруҳ босқичида ажойиб статистика қайд этган саккиз нафар ҳимоячини эълон қилди.
Эътиборга молик томони, улар орасидан "Насаф" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов ҳам жой олган. "Аждарлар" мудофаа вакили 31 та ҳаводаги курашда ғалаба қозонган (гуруҳ босқичида барча ҳимоячилар орасида энг яхши натижа), шунингдек, 39 та яккакурашда устун келган (гуруҳ босқичида барча ҳимоячилар орасида 2-энг яхши натижа).
Мазкур рўйхатга Ареф Агаси (Фулад), Педро Энрике (Сейлор Сити), Аҳмад Ёсир (Ал Райян), Вере Корбин-Онг (Жохор Дарул Таъзим), Ирфан Фанди (Патум Юнайтед), Даниал Эсмаилифар (Сепаҳон), Хван Джэ Вон (Тэгу ФК) каби футболчилар ҳам киритилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар