Тошкентда ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида ҳамюртларимиз навбатдаги медаллар жамланмасини жамоамиз ҳисобига ёзиб қўйишди.
-67 кг вазн тоифасида бугунги беллашувларда ўсмирлар ва ёшлар ўзаро баҳс олиб боришди. Регламентга кўра, якунда уларнинг натижалари ўз тоифалари бўйича ажратиб олинди. Шу тарзда ёш оғир атлетика юлдузлари иштирокидаги баҳсларда Ҳусинбой Матрасулов ёшлар, Бобур Умидов эса ўсмирлар тоифасида бронза медалига сазовор бўлди.
Ёшлар, -67 кг:
1. Вичума Вирапхон (Таиланд) – 300 (135+165) кг
2. Алишер Баибуров (Қозоғистон) – 289 (134+155) кг
3. Ҳусинбой Матрасулов (Ўзбекистон) – 178 ( 127+151) кг
Ўсмирлар, -67 кг:
1. Алишер Баибуров (Қозоғистон) – 289 (134+155) кг
2. Жу Хён Парк (Корея Республикаси) – 255 (115+140) кг
3. Бобур Умидов (Ўзбекистон) – 255 (114+141) кг.
Қайд этиш жоиз, Матрасулов барча йўналишларда, Бобур Умидов даст кўтариш ва икки кураш, шунингдек, ўсмирлар тоифасида умумий ҳисобда совринли ўринларга кира олмаган яна бир вакилимиз Аҳлиддин Ҳасанов силтаб кўтариш машқида бронза медали билан тақдирланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди