date
views 1 514

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси барча рақибларини енгиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланди

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси барча рақибларини енгиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланди
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси CAFA Women’s Championship—2022 доирасида 20 июль, чоршанба куни Эронга қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 86-дақиқасида Мафтуна Шойимова томонидан урилган гол ўзбекистонликларга ғалаба келтирди.

Шу тариқа Мидори Ҳонда шогирдлари мусобақа доирасидаги барча тўртта ўйинни ўз фойдасини ҳал қилиб, ғолибликни қўлга киритди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эрон ташқари Туркманистон (6:0), Қирғизистон (7:0) ва Тожикистонни (6:0) енгди. Терма жамоа мазкур мусобақада ўз дарвозасидан бирорта ҳам тўп олиб чиқмади. Тўплар нисбати — 20:0.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон аёллар терма жамоаси барча рақибларини енгиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланди