19:27 / 21.07.2022
1 257

"Нефтчи" бошқа мураббий топиши керак...ми?

"Нефтчи" бошқа мураббий топиши керак...ми?
“Нефтчи” клуби афтидан яна бир муаммога дуч келганга ўхшайди. Яқинда бош мураббийликка Виталий Левченко тайинланганидан хабарингиз бор.

Айни пайтда клуб Тошкентда ушбу мутахассис бошчилигида шуғулланмоқда. Бироқ ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев “Нефтчи” клуби ва Левченко масаласида муҳим бир жиҳатни эслатиб ўтди.

Унга кўра, фарғоналиклар бошқа мураббий топишига тўғри келади. Бу хусусида Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграм каналида шундай деди:
Виталий Левченкони ҳам инсон, ҳам мутахассис сифатида ҳурмат қилганимиз ҳолда айтамизки, унда Про лицензияси мавжуд эмас. Бундай ҳолатда у Суперлига клубини бошқара олмайди.

Левченко де факто “Истиқлол” клуби билан Чемпионлар лигасида ажойиб натижа қайд этган бўлса-да, де юре ОФК рўйхатидан Мубин Эргашев бош мураббий сифатида рўйхатдан ўтказилган. Шундан келиб чиқилса, “Нефтчи” Про лицензияси мавжуд яна бирор мутахассис топиши керак бўлади
”.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Нефтчи" бошқа мураббий топиши керак...ми?