
Маълумотларга қараганда, “Барселона” раҳбарияти “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовскини трансфер қилгунга қадар таниқли агент Жорже Мендеш ўз мижози Криштиану Роналдуни “Барселона”га жойлашга уринган.
Роналду асосий рақобатчиси Лионель Мессининг собиқ жамоасида ўйнаш учун маошининг 30 фоизга пасайтирилишига розилик берган экан.
Роналдунинг мақсади Чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоага ўтиш бўлиб қолмоқда.
Ёзда португалиялик юлдуз Манчестердан кетиб, “Барселона”, ПСЖ, “Атлетико”, “Бавария”, “Реал” ва “Челси” каби жамоаларга ўтиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар чиққан эди. Бу клубларнинг аксарияти катта маош оладиган 37 ёшли ҳужумчи билан ҳамкорлик қилишни истамади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар