
“Манчестер Сити” сафида дебют учрашувида гол урган Эрлинг Холанд жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида фикр билдирди.
- Гвардиола сал телбароқ ва бу менга ёқяпти. Бу жуда қизиқарли кўринади. Клубга келганимга бир ҳафта бўлди ва ҳали кўп гапира олмайман. Мен яхши машқ қилдим, олдимдаги синовларга тайёрман, - деди норвегиялик ҳужумчи.
“Манчестер Сити” АҚШнинг Грин-Бей шаҳридаги “Лэмбо Филд” стадионида ўтказилган ўртоқлик ўйинида “Бавария”ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди.
Бундеслига чемпиони дарвозасига киритилган ягона гол муаллифи Эрлинг Холанд бўлди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.