
Бугун “Пахтакор” клуби ёзги йиғини доирасида Қаршининг “Насаф” клуби билан назорат баҳсида беллашди. Чемпионатдаги икки етакчи жамоа ўртасидаги учрашув қизиқарли кечди. Голларга бой ўтган ўйинда “Пахтакор”нинг қўли баланд келди – 3:1.
Аввалига Оливер Шаркич 5-дақиқада пенальтидан ҳисобни очди. Тайм охирларида яна Шаркич ўз дублини расмийлаштириб қўйди. Иккинчи бўлим бошида Шароф Муҳитдинов ўзининг голи билан ҳисобни қисқартирди. Бироқ Драган Черан 58-дақиқада учинчи голни урди.
"Пахтакор" - "Насаф" 3:1
Голлар: Шаркич 5-пен, 42, Черан 58 - Муҳиддинов 47.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Мартинович (Турсунов, 79), Ларин (Азмиддинов, 60), Сайфиев, Алибоев, Ҳамробеков (Исмоилов, 60), Собирхўжаев (Ўринбоев, 60), Ҳамдамов (Холматов, 60), Черан, Шаркич. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар