date
views 1 426

Халқаро мусобақа. Беш нафар боксчимиз финалга чиқди

Халқаро мусобақа. Беш нафар боксчимиз финалга чиқди
Қувайтда ўтаётган бокс бўйича халқаро мусобақада финалчилар аниқланди.

Ярим финал босқичида рингга кўтарилган 6 нафар вакилимиздан бештаси ғалаба қозониб, бугун олтин медал учун рингга кўтариладиган бўлди. Ярим финалда имкониятни бой берган Лазизбек Фаттоев эса бронза медалига эга чиқди.

Финал жуфтликлари:
-51 кг: Абдумажид Маннопов – Риги Мустафо (Эрон)
-57 кг: Абдумалик Халаков – Саравут Сукхет (Таиланд)
-71 кг: Жавлонбек Йўлдошев – Ситтҳисак Чумкумарн (Таиланд)
-80 кг: Дилшодбек Рўзметов – Эркин Адилбек улу (Қирғизистон)
-92 кг: Диёрбек Ўралов – Микита Горбатенко (Украина)

Бронза медали:
-63 кг: Лазизбек Фаттоев
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Халқаро мусобақа. Беш нафар боксчимиз финалга чиқди