«Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов ёзги трансферлар ойнасида жамоани тарк этиши мумкин, дея хабар беради Corriere dello Sport.
Хабарга кўра, Шомуродов мавсумолди йиғинларда римликлар мураббийи Жозе Моуриньода илиқ таассурот қолдиролмаган.
Клуб трансфер ойнасида ҳужумчи учун таклифларни кўриб чиқмоқчи. Элдор билан биргаликда ҳимоячи Матиас Виня ҳам «Рома»ни тарк этади. Бироқ ҳимоячига бозорда қизиқиш йўқлиги сабаб, уни сотиб юбориш қийин кечади.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2020 йилда «Ростов»дан «Женоа»га ўтган эди. Ўзбекистонлик ҳужумчининг трансфер нархи 6,5 миллионни ташкил этган. 2021 йил ёзида «Рома» Элдорни 18 миллион еврога сотиб олган.
Ортда қолган мавсумда 27 ёшли футболчи римликлар сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда иштирок этиб, 5 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Transfermarkt портали Шомуродовни 8 миллион еврога баҳолаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»