date

Ўзбекистонлик боксчилар Кувайтдаги халқаро мусобақада 5 та олтин медалга эга чиқди

Ўзбекистонлик боксчилар Кувайтдаги халқаро мусобақада 5 та олтин медалга эга чиқди
Қувайтнинг Ал-Қувайт шаҳрида бокс бўйича "1-халқаро мусобақа" ўз якунига етди.

Аввалроқ хабар берганимиздек, ушбу мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Боксчиларимиз мусобақа якунига кўра, 5 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлдилар.

Терма жамоамиз сафида Абдумажид Маннопов, Абдумалик Халаков, Жавлонбек Йўлдошев, Дилшодбек Рўзметов ва Диёр Ўралов олтин медални қўлга киритган бўлса, Лазизбек Фаттоев бронза билан юртимизга қайтадиган бўлди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик боксчилар Кувайтдаги халқаро мусобақада 5 та олтин медалга эга чиқди