“Рома” Португалияда ташкил этилган мавсумолди ўқув-машғулот йиғинини якунланганидан кейин Жозе Моуриньо ўртоқлик ўйинларида ва машғулотлар якунига кўра, жамоани тарк этиши керак бўлган ўйинчилар рўйхатига Элдор Шомуродовни ҳам киритди. Бу ҳақда Италиянинг бир неча наршрлари хабар тарқатди.
Аслида клуб мутасаддилари анча аввалроқ легионеримизни бошқа клубларга трансфер қилиб юборишни мўлжаллаган эди. Бироқ, бир мавсум давомида ҳужумчимизнинг нархи икки баравар арзонлагани ва Жозе Моуриньода ўзи танлаган футболчига яна бир йил имконият бериш истаги пайдо бўлгани боис Элдор Рим клубида қолиши айтилди.
Ҳатто, “бўрилар” раҳбарияти Шомуродов бўйича “Галатасарой” таклифини олиб, ҳужумчининг трансферини рад этди.
Аслида “Рома” ҳужум чизиғида Тэмми Абрахам билан тандем ҳосил қилиш учун Пауло Дибалани қўлга кирита олгани ва ёзда сотиб юборилиши кутилган Николо Дзаньолонинг пойтахтда қолишга қарор қилгани бошқа ҳужумчиларнинг асосий таркибга кириш имкониятини пасайтириб юборди. Шу жумладан, Шомуродовнинг ҳам.
Ҳали Европада трансферлар ойнаси ёпилишига етарлича вақт бор. Энди Элдор Шомуродовнинг маҳоратини юқори баҳолайдиган жамоалар ўзбек футболчисига қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиқа бошлайди. Италиянинг ўзидан “Сампдория” легионеримиз билан ҳамкорлик қилишга тайёрлиги айтилмоқда.
Россия матбуоти эса, ўз вақтида “Ростов” шарафини ҳимоя қилиб, чемпионатнинг энг зўр ҳужумчиларидан бирига айлана олган Элдор Шомуродовни ортга қайтиши мумкинлиги ҳақида бонг урмоқда.
Россиянинг “Свободная пресса” нашри Элдор Шомуродовга премьер-лига жамоаси қизиқаётгани ҳақида хабар тарқатди. Мутахассислар номи сир тутилаётган бу клуб ЦСКА бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Чунки пойтахтнинг бу жамоаси ҳужумчимиз 2020 йилнинг октябрь ойида “Женоа”га кетишидан олдин уни ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий курашган эди.
Ҳозирча, Шомуродовнинг келажаги мавҳум бўлиб туриши табиий ҳол. Унинг манфаатини ҳимоя қилаётган агентлар бу борада Рим клуби билан гаплашиши ва шунга қараб, қилинадиган ишлар стратегиясини тузиб чиқиши аниқ.
Аслини олганда, Шомуродов “Рома”нинг ўтган мавсумдаги таркибида ҳам илк дақиқадан ўйнайдиган ўйинчилар қаторига кира олмаган эди. Янги мавсумда ҳужум чизиғидаги рақобат мисли кўрилмаган даражада кучайиб кетди. Табиийки, Жозе Моуриньо аксарият ўйинларда ўтган мавсум тўпурари ва энг қиммат трансфер соҳиби Тэмми Абрахам ва жаҳон футболи юлдузи даражасига етган Пауло Дибалага ишонч билдиришига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Ҳар икки ҳужумчи Римга захирада қолиш учун келмаган.
Шунингдек, Элдор ҳам мунтазам майдонда жавлон урадиган ёшда. Бир томонда Абрахам ва Дибала соясида ўтиргандан бошқа клубда асосий ҳужумчи бўлгани маълум. Зотан, Элдор асосий таркибда ўйнашга муносиб ўйинчи.
Элдор Шомуродов “Рома”дан кетадиган бўлса, бу гал ҳам жамоани тўғри танлашига умид қиламиз. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»