
Суперлига 1-даврасини Навоийнинг "Қизилқум" клубида ўтказган тажрибали ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев легионерга айланди. У Қатарнинг "Ал-Гарафа" клуби сафига кўчиб ўтди.
Футболчи қатарликлар билан 1 йиллик шартномага имзо чеккан. Бу ҳақда "Ал-Гарафа" ўзининг Инстаграм тармоғидаги саҳифаси орқали маълум қилган.
Маълумот ўрнида, Тўхтахўжаев "Қизилқум" сафида бу мавсум 13 ўйинда иштирок этди ва 3 та сариқ карточка ишлаб олди. Шунингдек, у Ўзбекистон кубогининг 3 та баҳсида майдонга тушган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар