01:15 / 28.07.2022
1 791

Отабек Шукуров "Шаржа" мухлисларига таъсирли хат йўллади

Отабек Шукуров "Шаржа" мухлисларига таъсирли хат йўллади
Янги мавсумдан эътиборан Туркиянинг "Карагюмрюк" клуби шарафини ҳимоя қиладиган терма жамоамиз аъзоси Отабек Шукуров "Шаржа" мухлисларига таъсирли хат йўллади.

"Қадрли Шаржаҳвийлар!

5 йил олдин "Шаржа"га келиб қўшилганимда, менга кўрсатадиган севгингиз бунчалик буюк ва самимий бўлишини тасаввур ҳам қила олмасдим. Сиз менга худди ўз оилангиз аъзосидек муносабатда бўлдингиз ва доимо менга ғамхўрлик қилдингиз.

Жароҳатимдан кейинги энг оғир дамларда ҳам ёнимда бўлдингиз ва мени қўллаб, оёққа тургиздингиз. Ҳар сафар "Шаржа" либосини кийиш шарафига муяссар бўлганимда, доимо сизнинг севгингизга жавоб қайтариш учун қўлимдан келганини қилишга ҳаракат қилдим.

Ардоқлашларингиз қадрини билган ҳолда, ҳар бир машғулотда, ҳар бир учрашувда астойдил ҳаракат қилдим. Ютган чемпионлигимизни умримнинг охиригача энг яхши хотиралардан бири сифатида сақлаб юраман.

Ҳамда ишонаманки, жамоадошларим бу шарафни 2022-23 йил мавсуми якунида яна сизга тақдим этишади. Мен уларни чин юракдан қўллаб-қувватлашда давом этаман.

Бугун сизларни кўзимда ёш билан тарк этаяпман. БААдаги барча саргузаштларим давомида ёнимда бўлган клуб президенти, мураббийлар,раҳбарларимиз, жамоадошларим, клубнинг барча ходимлари ва албатта "Шаржа"нинг ажойиб мухлисларига чуқур миннатдорчилик билдираман.

Сиз доимо менинг бир қисмим бўлиб қоласиз, Менинг Шоҳларим
", — дейди Шукуров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Отабек Шукуров "Шаржа" мухлисларига таъсирли хат йўллади