Элдор Шомуродов "Рома"нинг навбатдаги йиғинига бормади

Элдор Шомуродов "Рома"нинг навбатдаги йиғинига бормади
"Рома" клубнинг Исроилдаги йиғинига ҳамюртимиз Элдор Шомуродов чақирилмади. Элдордан ташқари Жордан Верету ва Карлос Переслар ҳам ушбу йиғиндан четда қоладиган бўлди.

Уччала футболчи ҳам "Рома"нинг Португалиядаги йиғинларида қатнашганди.

Аввалроқ, Элдор Шомуродовнинг "Рома"дан кетиши ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Шомуродовнинг агенти эса футболчи ҳозирда "Рома" ўйинчиси эканлигини, қолган барча гаплар матбуотдаги тахминлар эканини таъкидлаганди.

Эслатиб ўтамиз, "Рома" Исроилдаги йиғин доирасида "Тоттенхэм" билан ўйин ўтказади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар