"Насаф"га тожикистонлик ҳужумчи келиши мумкин

"Насаф"га тожикистонлик ҳужумчи келиши мумкин
"Ален Машович "аждарлар" таркибига қўшилиши ҳақида маълумот берган эдик. Қашқадарё клуби трансфер ойнасининг охирги кунида 5-легионерни ҳам ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Айни пайтда тожикистонлик Шериддин Бобоев билан музокара ўтказилмоқда.

Маълумот учун, 1999 йилда туғилган форвард охирги 5 ойни Қозоғизстоннинг "Мактаарал" клубида ўтказиб, июлнинг бошида эркин агентга айланди. Премьер-лигада 442 дақиқа ўйнаган Бобоев рақиб дарвозасига йўл топа олмаган.
"Насаф"га тожикистонлик ҳужумчи келиши мумкин
23 ёшли ҳужумчи айни пайтда Тожикистон терма жамоасидан ҳам доимий равишда чақирув олади. У ўтган йилни Малайзияда ўтказган эди.

Факт: Шериддин Бобоев 2019 йилда Тожикистон чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлган
", — дейилади хабарда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар