“Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродовга А Серия вакили – “Сампдория” қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Генуя клуби спорт директори Даниэле Фаджиано ўзбек футболчиси ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
- Биздан “Сампдория” Шомуродовни олмоқчи экани ҳақида сўрашмоқда. Ҳозирча, бундай режамиз йўқ, - деди Даниэле Фаджиано.
Шунга қарамай, ўзбек футболчисининг харидорлари сони кун сайин ортиб бормоқда. Сўнгги икки кун ичида “Сассуоло”, “Болонья”, “Торино”, “Монца” каби клублар Шомуродовга даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда. Бу клубларнинг аксарияти “Рома” ҳужумчисини олишга ҳаракат қилаётганини тасдиқлади. Улар орасида пойтахт клубга трансферни сўраб, мурожаати қилганлари бор.
Элдор Шомуродов ўтган мавсум барча турнирларда 40 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига бешта гол ва олтита ассист расмийлаштирди. Рим клуби билан 2026 йилнинг ярмигача шартномага эга бўлган футболчимиз саккиз миллион еврога баҳоланмоқда.
Шомуродовга харидор клубларнинг аксарияти уни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олмоқчи.
“Рома” ҳужумчиси бошқа жамоага ўтади
Жозе Моуриньога керак бўлмай қолган футболчилардан Карлес Перес ҳам ўзига янги жамоа қидирмоқда.
“Барселона” тарбияланувчиси тез орада юртига қайтиб кетиши мумкин. Маълумотларга қараганда, “Сельта” клуби ҳужумкор футболчини қўлга киритишга яқин турибди.
Пересга бошқа клублардан ҳам чорлов бўлгани айтилмоқда. Лекин ўйинчининг ўзи Вигога йўл олмоқчи.
“Рома” мураббийлар штаби худди Элдор Шомуродов сингари Карлес Пересни ҳам “Тоттенхэм”га қарши ўртоқлик ўйинига жалб этмади.
Карлес фаолияти давомида жами 168 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 33 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 21 та голли пас узатган.
“Рома” ўйинчисига нарх қўйди
Ёзда “Рома”ни тарк этиши кутилаётган Жордан Верету бир неча клуб ўртасида талаш бўлмоқда.
Италия матбуотининг ёзишича, франциялик легионерни камида учта жамоа талашмоқда. Биринчи навбатда, “Ювентус” жароҳатланиб, узоқ муддатга сафдан чиққан Поль Погба ўрнига унинг Франция терма жамоасидаги ўринбосари ҳисобланган Веретуга иш таклиф қилмоқчи.
“Милан” клуби Ренато Саншеш ёки Чуквемекини қўлга кирита олмаган тақдирда Жорданга эътибор қаратади. Шунингдек, “Марсель” клуби ҳам анчадан бери тажрибали ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.
“Рома” мутасаддилари Жордан Веретуни 12 миллион еврога баҳолаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»