АГМК "Насаф" футболчисини трансфер қилди

АГМК "Насаф" футболчисини трансфер қилди
АГМК жамоаси ёзги трансфер ойнасидаги навбатдаги келишувга эришди. Бу гал АГМК сафини иқтидорли дарвозабон — Шаҳзод Суюнов тўлдиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

АГМК футбол клуби эркин агент мақомида келган Шаҳзод Суюнов билан 2,5 йиллик шартнома имзолади.

22 ёшли иқтидорли дарвозабон фаолиятини «Насаф» академиясида бошлаган ва 2020 йилги мавсумдан эътиборан асосий жамоа аъзосига айланган.
АГМК "Насаф" футболчисини трансфер қилди
Футболчи ҳақида маълумот: Шаҳзод Суюнов
Туғилган санаси: 2000 йил, 5 август
Амплуаси: Дарвозабон
Ўйнаган жамоалари: «Насаф» (2018-2022), АГМК (2022-…)

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар