АГМК ўз сафига молдовалик футболчи Дан Спатаруни қўшиб олди.
"Жамоамиз ёзги трансфер ойнасидаги тўртинчи келишувга эришди. Бу гал АГМК сафини легионер футболчи, молдовалик — Дан Спатару тўлдиради.
АГМК футбол клуби эркин агент мақомида келган Дан Спатару билан 1 йиллик шартнома имзолади. 28 ёшли қанот вингери фаолиятини Молдовада бошлаган ва Руминия, Россия, Латвия ва Арманистон лигаларида ўйнаган.
Спатару Молдова терма жамоаси аъзоси саналади. Футболчи жорий мавсум Молдованинг «Милсами» жамоасига ўтиб, Европа Конференция лигаси саралаш босқичида 4 учрашувда ўйнаб, 2та гол муаллифига ҳам айланишга улгурган.
Дан Спатару фаолияти давомида Молдова, Руминия, Арманистон премьер лигасида чемпионликни эришган ҳамда ўйнаган лигаларида мамлакат кубоги ва суперкубогини ҳам қўлга киритган совриндор футболчи", — дейилади олмалиқликлар хабарида.
Манба: АГМК матбуот хизмати “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»