date
views 1 534

"Ўзбекистонга хуш келибсиз!". Муроджон Аҳмадалиев Умар Нурмагомедов билан

"Ўзбекистонга хуш келибсиз!". Муроджон Аҳмадалиев Умар Нурмагомедов билан
Куни кеча доғистонлик UFC жангчиси Умар Нурмагомедовнинг юртимизга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
Ташриф давомида Нурмагомедов пойтахтимиздаги BEFITPRO машғулотлар залига бориб, бир қатор машҳур спортчиларимиз билан биргаликда машғулот ўтказган.

Куни кеча профессионал боксчимиз, WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига Умар билан тушган суратини жойлади ҳамда уни: "Ўзбекистонга хуш келибсиз. Сиз билан кўришганимиздан жуда ҳурсандмиз. Келажакда ёрқин ғалабалар ва катта марраларни забт етишингизни тилаб қоламан", - дея изоҳлаган.

Эслатиб ўтамиз, боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев сўнгги бор 26 июнь куни Ронни Риосга қарши ҳимоя жангини ўтказган эди. Умар Нурмагомедов эса сўнгги жангини 26 июнь куни Нейт Манессга қарши ўтказган эди.

Аввалроқ, Нурмагомедов Дана Уайт ва Али Абдель-Азизга мурожаат қилиб, UFC 280'да жанг қилишга тайёрлигини билдирган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ўзбекистонга хуш келибсиз!". Муроджон Аҳмадалиев Умар Нурмагомедов билан