17:50 / 31.07.2022
1 279

Юрген Клопп Гвардиолани 11 марта мағлуб этди. Ҳеч қайси мураббий уни бу қадар кўп енгмаган

Юрген Клопп Гвардиолани 11 марта мағлуб этди. Ҳеч қайси мураббий уни бу қадар кўп енгмаган
«Ливерпуль» Англия Суперкубогида «Манчестер Сити»ни мағлубиятга учратди (3:1).

Бу Пеп Гвардиола ва Юрген Клопп ўртасидаги 25-тўқнашув бўлди. Уларнинг 11 тасида немис мутахассисининг қўли баланд келган, тўққизта ўйинда испаниялик мураббий ғалаба қозонган. Шунингдек, бешта ўйин дуранг билан якун топган. Тўплар нисбати 46:45 — Гвардиола фойдасига.

Қайд этиш керак, ҳеч қайси мураббий Гвардиолани Клоппдан кўп мағлуб этолмаган. Ўз навбатида Юрген фаолияти давомида Пепдан ўзга ҳеч кимга тўққиз марта мағлуб бўлмаган.

Клопп фаолиятидаги 12-совринига эга чиқди, уларнинг еттитаси «Ливерпуль» билан бирга қўлга киритилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Юрген Клопп Гвардиолани 11 марта мағлуб этди. Ҳеч қайси мураббий уни бу қадар кўп енгмаган