«Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродов римликлар сафини тарк этади.
Аввалроқ 27 ёшли футболчи «Болонья»га ўтишга яқин экани хабар қилинганди. Италиялик журналист Николо Скира ҳам келишув яқин орада расмийлаштирилишини айтмоқда.
Қайд этилишича, «Болонья» ўзбекистонлик ҳужумчини 9 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади.
Аввалроқ «Рома» Шомуродовни трансфер қилиш истагида экани ва шу сабаб «Тоттенҳэм»га қарши ўйин учун олиб кетмагани маълум бўлганди.
Шомуродов 2021 йилнинг ёзги трансфер ойнасида 18 миллион евро эвазига «Женоа»дан «Рома»га ўтганди. У «бўрилар»сафида жами 40 та ўйин ўтказиб, бешта гол ва олтита голли узатма амалга оширди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди