08:38 / 01.08.2022
1 250

Мане: "Бавария" билан илк совринимни қўлга киритганимдан жуда хурсандман"

Мане: "Бавария" билан илк совринимни қўлга киритганимдан жуда хурсандман"
Сенегаллик Садио Мане "РБ Лейпциг"ни 5:3 ҳисобида мағлуб этиб, совринни қўлга кирита олган Мюнхен жамоасининг бир қисми бўлганидан чинакамига хурсанд эканлигини айтди.

"Албатта, "Бавария" билан илк совринимни қўлга киритганимдан жуда хурсандман. Биринчи кунданоқ бу буюк клубнинг бир қисми бўлиб келаётганимдан бахтиёрман. Ажойиб ўйинчилар сафида мослашиб кетиш жараёни мен учун осон бўлди, улар ҳаётимни осонлаштиришди. Мен ҳақиқатан ҳам бахтлиман. Бу – катта бахт. Энди мен янги ғалабаларни кутаман. Бундеслигада ўйнаш ажойиб қарор бўлди", – деди Мане.

Эслатиб ўтамиз, Мане Германия Суперкубоги учун ўтказилган баҳсда битта гол муаллифига айланди. Бу соврин "Бавария" учун 10-кубок эди. Мюнхен клуби ушбу совринни 1987, 1990, 2010, 2012, 2016, 2017, 2018, 2020, 2021 йилларда қўлга киритган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мане: "Бавария" билан илк совринимни қўлга киритганимдан жуда хурсандман"