date
views 3 512

Шомуродовнинг трансфери барбод бўлиши мумкин. Сабаби...

Шомуродовнинг трансфери барбод бўлиши мумкин. Сабаби...
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг “Болонья”га трансфери ҳамон қоронғулигича қолмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, "Рома" ва "Болонья" клублари ўзбекистонлик футболчининг трансфер шакли бўйича ҳозирча тил топиша олмаяпти. Гап шундаки, “бўрилар” Элдорни тўғридан-тўғри сотиб олишни талаб қилишмоқда, “Болонья” эса аксинча, ижарага олишни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинроқ Шомуродовга “Торино” ва “Сассуоло” клубларидан ҳам қизиқишлар мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродовнинг трансфери барбод бўлиши мумкин. Сабаби...