Фото: КСАО
“Спорт курашлари олимпия турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2022-2024 йилларда спорт курашлари олимпия турларини (эркин кураш ва юнон-рум кураши) ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.
2023 йилдан ҳар йили анъанавий тарзда спорт курашлари бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида навбатма-навбат республика барча ҳудудларида (олимпия ва халқаро вазн тоифалари бўйича):
- ёшлар ўртасида Президент соврини учун халқаро спорт мусобақалари;
- ўсмирлар ўртасида “Uzbekistan-Grand Prix” халқаро спорт мусобақалари;
- катталар ўртасида “New Uzbekistan” халқаро спорт мусобақалари;
- Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида вазир кубоги, Давлат хавфсизлик хизмати тизимида раис кубоги, Миллий гвардия тизимида қўмондон кубоги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси кубоги, вилоят ҳокими кубоги ва Тошкент шаҳри ҳокими кубоги мусобақалари ўтказилади.
Ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотлари ўқувчи ва талабалари ўртасида уюштириладиган “Баркамол авлод” ва “Универсиада” спорт мусобақалари дастурларига спорт курашлари киритилади.
2023/2024 ўқув йилидан Жисмоний тарбия ва спорт университетида спорт курашлари бўйича ўқишга қабул қилиш амалдаги давлат буюртмаси параметрларини босқичма-босқич ошириб борилади.
2023 йилдан спорт мактаблари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида спорт курашлари камида битта тури бўйича, ихтисослаштирилган спорт мактабларида спорт курашлари иккита тури бўйича секция ва бўлимлар ташкил этилади.
Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ва кубокларида иштирок этадиган спортчилар натижалари хорижий малакали ҳакамлар томонидан баҳоланиши йўлга қўйилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди