1 446
Виталий Левченко: "Пахтакор"ни уйимизда қабул қилиб, мухлисларга ғалаба тақдим этамиз деган умиддаман"
Суперлига 14-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Нефтчи" (3:3) баҳсидан сўнг фарғоналиклар устози фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйлайманки, жамоалар чиройли ўйин кўрсатишди. Хабарингиз бор, "Қўқон-1912", "Нефтчи" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги ўйинлар ҳамиша қизғин кечади. Мухлислар бугун 6 та гол гувоҳига айланишди. Сифатли футбол намойиш этилди. Шу боис хафа бўлмаймиз ва ўзига яраша хулоса чиқарамиз.
Ўзбекистонда ўзимни уйимдагидек ҳис қиляпман. Тожикистон ва Ўзбекистон бир хил мамлакат, ҳеч қандай фарқ йўқ. Маданиятимиз, менталитетимиз ўхшаш. Мен меҳмонда эмас, ўз уйимдаман. Менга бу ерда анча қулай, мослашиш учун ҳам ҳеч қандай вақт керак эмас.
Трансферларга келсак, биз янги футболчиларни жалб қилдик. Бироқ бир муаммога дуч келдик, яъни фақат 5 нафар янги футболчини рўйхатдан ўтказишга рухсат берилгани боис имкон қадар ўзимиз эҳтиёж сезаётган позицияларда ўйнайдиган футболчиларни сафимизга қўшиб олдик.
Аброр Исмоилов нега ўзгартирилди? Чунки у узоқ вақт давомида сафимизда эмасди. Унга мослашиб кетиш учун вақт керак. Ўйлайманки, у – асосий таркиб аъзоси.
Қизил карточка бўйича ҳакам қабул қилган қарор бўйича фикр билдира олмайман. У воқеага яқин ҳудудда эди. Менимча, унга VAR орқали ҳам хабар беришган. Бизга қийин бўлди, лекин бу – футбол.
Афсуски, футбол хатолардан иборат. Ким камроқ хато қилса, ўша ютади. Хатоларни муҳокама қилмоқчи эмасман. Биз дарвозабонимиз руҳий тушкунликка тушиб қолмаслиги учун уни қўллаб-қувватлашимиз зарур. Ҳамма ҳам хато қилади. Тўғри хулоса чиқарамиз.
Умид қиламанки, жамоамизнинг "Пахтакор"га қарши навбатдаги учрашуви ўз майдонимизда ўтади. Чунки буни мухлислар ҳам интизорлик билан кутишмоқда. Уларга раҳмат! Бугун ҳам бизни астойдил қўллаб-қувватлаб туришди. "Пахтакор"ни уйимизда қабул қилиб, мухлисларга ғалаба тақдим этамиз деган умиддаман", – деди Левченко. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди