"Вулверхэмптон" "Челси" ҳужумчиси Миши Батшуайи учун курашга қўшилди. “Sky Sports” нашри хабарига кўра, "бўрилар" бельгиялик ҳужумчини бир йилга ижарага олмоқчи.
Олдинроқ инглиз клуби “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги борасида хабарлар тарқалган эди. Бироқ римликлар ўзбекистонлик форвардни ижарага бермасликлари, агар тўлиқ трансфер борасида таклифлар бўлса музокара столига ўтиришини маълум қилган эди.
Кўринишидан “Вулверхэмтон” Шомуродов трансферидан воз кечган кўринади. Шу боис, улар ҳозирда бор эътиборини Батшуайига қаратган.
Эслатиб ўтамиз, Миши ўтган мавсумни Туркиянинг "Бешиктош" клубида ижарада ўтказган эди. Айни дамда ҳужумчи хизматларига яна бир инглиз клуби қизиқиш билдирмоқда - "Эвертон".
Батшуайи “Челси”га 2016 йилнинг ёзида Франциянинг “Марсель” клубидан келиб қўшилган эди. Футболчи ўзининг дебют мавсумидаёқ "Вест Бромвич"га қарши чемпионлик голини уриб, Премьер-лигада ғолиб чиққан. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди