date
views 3 943

Элдор Шомуродов фаолиятини Италияда давом эттиради

Элдор Шомуродов фаолиятини Италияда давом эттиради
Фото: «Спорт-Экспресс»
«Рома»ни тарк этиши кутилаётган Элдор Шомуродов янги мавсумни Италияда давом эттиради, деб ёзди инсайдер ҳамда Sky Sports Italia журналисти Руди Галетти.

Элдор Шомуродов «Болоня»да фаолиятини давом эттиради — хабарни клубдаги манбалар ҳам тасдиқлади. Катта эҳтимол билан Шомуродов сотиб олиш ҳуқуқи билан янги жамоага ижара асосида ўтади.

Шомуродовга бундан ташқари, Италиянинг «Торино» ва «Сассуоло» ҳамда Англиянинг «Вулверҳэмптон» жамоалари қизиқиш билдираётганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов фаолиятини Италияда давом эттиради